Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ҳудудлари ва Волгоград вилояти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

РОСТОВ-ДОН, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз  дипломатларининг Волгоградга ташрифи доирасида мазкур вилоят Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш қўмитаси раиси Г.Бикадорова ва Қишлоқ хўжалиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Е.Тарасова билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, хусусан, Волгоград ва Жиззах вилоятларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Волгоград шаҳрида «Made in Uzbekistan» маиший техника, енгил ва тўқимачилик саноати намуналари ҳамда бошқа маҳсулотлар ярмаркасини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Вилоят вакиллари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шунингдек, ўзаро сайёҳлик  оқимини фаоллаштириш, маданий-гуманитар жабҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Тошкент вилояти билан Кёнгидо провинцияс...

Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчи...

Испания ва Португалиядаги ватандошлар б...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Испания олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган «Эл-юрт...

Ўзбек дипломатлари Япониянинг фуқаро ави...

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимларининг «Japan Airlines Co., Ltd.» (JAL) авик...

Сўнгги янгиликлар