Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Маданият

Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси ва Туркия ҳунармандлар конфедерацияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди


АНҚАРА, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси ва Туркия ҳунармандлар конфедерацияси (Türkiye Esnaf ve Sanatkârları Konfederasyonu) ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда икки турдош муассаса ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, ўзбек ва турк ҳунармандларининг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда кўргазма ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

- Ўзбекистон азалдан ўз ҳунармандлари билан машҳур бўлиб келган, -деди Туркия ҳунармандлар конфедерацияси раиси Бендеви Паландўкен. - Жорий йил апрель ойида мамлакатингизни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлдим. Кузатишларим давомида ҳақиқатан ҳам ўзбек усталари ва ҳунармандларининг юксак маҳорат эгаси эканига гувоҳ бўлдим. Янги даврда мамлакатингизда заргарлик, ганчкорлик, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги каби анъанавий ҳунармандчилик йўналишлари ривожланиб бормоқда. 2022 йил Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган «Халқаро зардўзлик ва заргарлик» фестивалида турк ҳунармандларининг ҳам таклиф этилгани учун миннатдорлик билдираман.

Турк томони пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг 10 нафар ўзбек ҳунармандининг Туркияга сафари ва юртимиз халқ амалий санъати маҳсулотларининг кўргазмасини ташкил этишга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув ниҳоясида Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси ва Туркия ҳунармандлар конфедерацияси ўртасида  Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид

"Ўзбекфильм"да янги кинолойиҳалар тақдим...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан "Ассалом, Наврўз" киноойлиги доирасида 2021 й...

Коронавирусга қарши курашаётганларни қўл...

Буюк Британияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўзбек миллий рақси – “Андижон полка”си...

Ўзбек ҳужжатли фильмлари Туркияда ўткази...

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Сузук ота» ва «Шашмақом»...

Сўнгги янгиликлар