Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Июль/2021   Жамият

«Ўзбекистон - Латвия халқ дипломатияси» мавзусида халқаро онлайн давра суҳбати ўтказилди


РИГА, 26 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Ўзбекистон - Латвия халқ дипломатияси» мавзусида халқаро онлайн давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Валерий Тян, мамлакатимиз элчиси Қадамбой Султонов, Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Михаил Попковс ва Латвиядаги ўзбек диаспорал ташкилоти раҳбари, «Ўзбекистон-Латвия» дўстлик жамияти, Латвия Ахборот технологиялар менежменти Олий мактаби (ISMA) ва мазкур олийгоҳнинг Фарғона филиали вакиллари иштирок этди.

Виталий Тян халқ дипломатияси институти миллий манфаатларни тарғиб қилиш ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлашнинг ижобий омили сифатида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бу каби тадбирлар халқларни янада бирлаштиришга кўмаклашишини билдирди.

Элчи Қадамбой Султанов, ўз навбатида, Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, бағрикенгликни таъминлаш борасида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ишлар борасида батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш масалалари устувор вазифа сифатида белгилангани ва бу борада қилинаётган ишларни алоҳида таъкидлади. Пандемияга қарамасдан ватандошлар билан алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётганлигини билдирди. Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси раҳбари, шунингдек, иштирокчиларни элчихона фаолияти доирасида халқ дипломатияси йўналишида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан атрофлича таништирди. Жумладан, у жорий йилнинг апрель ойида тузилган Ўзбекистон - Латвия ишбилармонлар кенгаши бу борадаги ишларнинг ёрқин мисоли эканини таъкидлади.

Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Михаил Попковс, халқ дипломатияси халқаро муносабатларнинг асосий омилларидан бири эканини алоҳида айтиб ўтди. Элчи Ўзбекистонни Марказий Осиёда энг барқарор ривожланаётган, улкан иқтисодий-ижтимоий салоҳиятга эга ҳамкор давлат сифатида кўришини, бунда икки мамлакат халқлари ўртасидаги халқ дипломатиясига асосланган алоқалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Очиқ мулоқот ва ўзаро фикр алмашиш шаклида ўтган давра суҳбати иштирокчилари халқ дипломатияси институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келди.

Тадбир якунида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқ...

БМТнинг Женевадаги штаб-квартираси ва Ўзбекистоннинг ушбу шаҳардаги доимий ваколатхонаси т...

Ўзбекистон биринчи маротаба Венеция архи...

Ўзбекистон биринчи маротаба Венеция архитектура биенналесида иштирок этади....

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида олий та...

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Ра...

Сўнгги янгиликлар