Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Октабрь/2020   COVID-19

Ўзбекистон 18 октябрь куни 308 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди


ТОШКЕНТ, 19 октябрь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра,  18 октябрь куни  мамлакатимизда 308 кишида коронавирус  қайд этилди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 321 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 527 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63 минг 303 нафар бемордан 60 минг 401нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 375 нафар бемордан 312 нафари оғир, 92 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида коронавиру...

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 12 о...

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ўпкани сунъий ш...

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШдан мамлакатимизга умумий қиймати 2,5 миллио...

COVID-19: Пандемия бошланганидан буён Ўз...

Шанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 70 минг 038 кишиг...

Сўнгги янгиликлар