Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Сайёҳлик

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритилди

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Американинг «Forbes» молиявий-иқтисодий журнали Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


“Ўзбекистоннинг ажойиб инфратузилмаси сайёҳларнинг Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага – Буюк Ипак йўлидаги тўхташ жойлари бўйлаб бемалол саёҳат қилишига имкон беради. Шаҳарларнинг учтаси тезюрар поездлар билан яхши боғланган, Хива ҳам Бухоро билан поезд орқали боғланган”, деб ёзади Forbes.

Журнал мамлакатимиздаги қатор шаҳарлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киргани, диққатга сазовор жойлари ҳам жуда кўплигини ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.

“Хиванинг эски шаҳарчаси - Ичон қалъа ўзбек шаҳарлари орасида биринчи бўлиб маданий обидалар рўйхатига киритилган. Бухорода кўплаб безакли қадимий мадрасаларни назардан четда қолдирманг, Бухоро Аркни зиёрат қилинг ва савдо гумбазларидан эсдалик совғаларини харид қилишни унутманг. Албатта, Самарқанд ўзининг нафис Регистон майдони билан ҳайратда қолдиради. Тошкентда қўзичоқ гўшти ва майдаланган сабзи қўшилган анъанавий гуруч таоми бўлган паловдан татиб кўришни эсингиздан чиқарманг”, деб ёзади “Forbes”.

Мавзуга оид

Греция туризмда кадрлар тайёрлаш соҳасид...

Ўзбекистон Республикасининг Афинадаги Бош консуллиги вакиллари «Kanoulas Travel» сайёҳлик ...

ЮНВТО Бош котиби: Ўзбекистон пандемия да...

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)...

ЮНВТО Бош котиби: Ўзбекистон пандемия да...

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош кот...

Сўнгги янгиликлар