Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон анор экспорти географиясини кенгайтирмоқда


ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Covid-19 пандемияси билан боғлиқ мураккаб шароитда ўзбек боғбонлари муносиб меҳнат қилиб катта ҳосил кўтаряпти. Жумладан, бу йил мамлакатимизда анор етиштириш ҳажми ҳар йилгига нисбатан анча ортди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Боғбонларимиз томонидан етиштирилган ширин анорлар ички бозорларимизни тўлдириш билан бирга, ташқи бозорга ҳам  фаол сотилмоқда.

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 14 миллион 360 минг доллар қийматидаги 12 минг  682 тоннадан ортиқ анор экспорт қилинди.

Ташқи бозорларга йўналтирилган анорнинг 22 фоизи Қозоғистонга, 21 фоизи Россияга ва 11 фоизи Тожикистонга тўғри келди.

Шунингдек, жорий йилда анор экспорти Беларусга 4,4 баробарга ва Украинага 2 баробарга ортди.

Шунингдек, ушбу йилдан эътиборан илк бора юртимизда етиштирилган анор Латвия, Литва, Польша, Чехия ва Швейцарияга экспорт қилинди.

Мавзуга оид

Қозоғистон Республикaси сaвдо вa интегрa...

Қозоғистон Республикаси сaвдо вa интегрaция вaзири ўринбосари К.Торебаев билан видеоконфе...

Пекинда ўзбек экспортчилари учун электро...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ўзининг биринчи ташқи иқтисодий фаолият электрон порта...

Франция тараққиёт агентлиги томонидан Ў...

Франция тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистонга ажратиладиган 150 миллион евро кредитн...

Сўнгги янгиликлар