Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нур-Султон шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди


ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида «Қозоғистонда парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланишида Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг роли» мавзуида халқаро видеоконференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўра, анжуманда Европа ва Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари, халқаро ташкилотлар ва эксперт доиралари вакиллари қатнашган.

Мазкур анжуманда сўзга чиққан Н.Исмоилов мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ турли соҳаларда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар, парламент ҳаётидаги янгиликлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги илиқ ва дўстона муносабатлар парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида замин яратаётганлигига урғу берилди.

Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги муносабатлар ҳам сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, бунда икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг фаолияти алоҳида ўрин тутаётгани таъкидланди.

Конференция иштирокчилари парламентлар ўртасидаги алоқалар самарадорлигини янада ошириш, ўзаро муносабатларни ривожлантиришда айнан парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.   

Мавзуга оид

Хитой элчиси Цзян Янь: Ўзбек халқининг д...

Янги йил арафасида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Цзян Янь...

Euronews Ўзбекистон Президенти ташаббусл...

Euronews халқаро телеканали Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сесси...

Ўзбекистон – Ҳиндистон: Азалий дўстлик в...

Янгиланган Ўзбекистон билан қалин шериклик муносабатларини боғлаган давлатлардан бири Ҳинд...

Сўнгги янгиликлар