Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Февраль/2023   Спорт

Ўзбекистон вакиллари Болгарияда ўтказилган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида иккинчи ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунига кўра жаҳон рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистонлик спортчилар жамоавий дастурнинг саралаш босқичларида Буюк Британия, Руминия, ярим финалда Миср терма жамоалари аъзоларини мағлубиятга учратди. Муросасиз кечган финал беллашувида Франция вакилларининг қўли баланд келди - 42:45. Натижада қиличбозларимиз кумуш медаль билан тақдирланди.

Жамоамиз аъзолари мусобақа якуни бўйича 52 очкога эга бўлди ва жаҳон рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Қизлар ўртасида кечган баҳсларда Ўзбекистон вакилалари кучли саккизликдан жой олди.

Мавзуга оид

II МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон 28 та олтин,...

4 август куни Беларусда бошланган иккинчи II МДҲ ўйинлари ўз якунига етди...

Малика Ҳакимова Токио-2020 ёзги Олимпия ...

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Малика Ҳакимова ушбу спорт турид...

«Токио-2020»: Акбар Жўраев - ёзги Олимпи...

Япония пойтахтида давом этаётган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон вакили – оғир ат...

Сўнгги янгиликлар