Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Ноябрь/2020   Жамият

Ўзбекистон аҳолини рўйхатга олиш бўйича Франция тажрибасини ўрганмоқда


ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида Франция Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти билан видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад мазкур мамлакатнинг аҳолини рўйхатга олиш бўйича тажрибасини ўрганишдан иборат.

Видеоконференцияда Франция Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти ходими Жан-Франсуа Барон билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Франция вакиллари аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги илғор тажриба, рўйхатга олиш методикаси, биноларнинг локал регистри ва ундан фойдаланиш, бошқа долзарб масалалар бўйича маълумотлар тақдим қилди.

Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбарида ўзбек...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шав...

Йил бошидан бери IT-Park резидентлари то...

Бу ҳақда бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Ахборот...

Транспорт вазирлиги Грузия орқали юк таш...

Грузия ҳудудига кириши/чиқиши ва бўлиб туриш тартиби тўғрисида маълумот берилди....

Сўнгги янгиликлар