Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Ноябрь/2020   Жамият

Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Франция Муваққат ишлар вакили билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Франция элчихонаси вакиллари видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Онлайн-музокарада адлия вазири ўринбосари Б.Қўчқоров ва Франция Муваққат ишлар вакили Б. Рокфей  иштирок эди.

Тадбирда Адлия вазирлиги фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди ҳамда икки давлат ўртасида ушбу соҳадаги ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Франциянинг Муваққат ишлар вакили Ўзбекистонда ҳуқуқий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар икки давлат адлия органлари ўртасида ҳамкорлик бўйича эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш таклифини қўллаб қувватлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги н...

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 15 апрель куни Ўзбекис...

Ўзбекистонда кўз касалликларини даволаш ...

Бу борадаги келишув мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси вакилларининг Флорида штати Кўз тў...

Ўзбекистон Қуролли Кучларида 1-, 2-, 3-д...

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ т...

Сўнгги янгиликлар