Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Июнь/2021   Медиа

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Минскда IT саноат учун кадрлар тайёрлаш ўқув инфратузилмасини ривожлантириш масаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат  Содиқов  Минскда бўлиб ўтаётган «TIBO-2021» XXVII  халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форуми доирасида «EPAM Systems»  компанияси бош директори П.Шагойко билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 «EPAM Systems»  компаниясининг  Ўзбекистондаги филиали 2019 йилда очилган бўлиб, ҳозирда унда 100 дан ортиқ мутахассис фаолият юритади. Компания IT-Park резиденти ҳисобланади.

 Учрашувда IT саноат учун кадрлар тайёрлаш ўқув инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари, республиканинг барча ҳудудларидан келган ёшларни жалб қилган ҳолда хакатон (дастурчилар форуми)ларни яратиш, университетлар қошидаги IT-Park мавжуд инкубация марказлари асосида «EPAM Systems»  лабораторияларини ташкил қилиш, IT-Park филиали биносида имтиёзли шартлар асосида офис майдонларини барпо этиш, IT мактабларини ривожлантириш каби мавзулар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Испаниядан муносабат: Навоий Мигел Серв...

Испаниянинг етакчи нашрларидан бири «Диарио Арбат» газетасининг онлайн версиясида (diarioa...

Ўзбекистон ва Афғонистоннинг энергетика ...

Афғонистонда дарий тилида чоп этиладиган «The Daily Afghanistan-e-Ma» газетасида Ўзбекисто...

Покистон оммавий ахборот воситалари ушбу...

Инглиз тилида чоп этиладиган «Pakistan In The World» (“Покистон дунё ичра”) оммабоп ахборо...

Сўнгги янгиликлар