Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Сайёҳлик

Ўзбекистон «Arabian Travel Market-2021» сайёҳлик кўргазмасида иштирок этмоқда


ДУБАЙ, 17 май. /«Дунё» АА/. Кеча Дубайда сўнгги 18 ой ичида халқаро туризм соҳасида дунёдаги биринчи оммавий тадбир — «Arabian Travel Market-2021» (АТМ-2021) халқаро сайёҳлик кўргазмаси иш бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Саёҳат ва туризмнинг янги даври» шиори остида ўтаётган ушбу халқаро тадбирда дунёнинг 62 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Италия, Германия, Кипр, Миср, Озарбайжон, Беларусь, Арманистон, Индонезия, Малайзия, Жанубий Корея, Мальдив ороллари, Филиппин, Таиланд, Мексика ва бошқа мамлакатлар компаниялари қатнашмоқда.

Таъкидлаш керакки, мазкур кўргазмада Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ўзининг алоҳида стенди билан иштирок этмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги, «Анур тур», «Долорес тур» компаниялари, «Хайят» меҳмонхонаси ва бошқа сайёҳлик ташкилотлари вакиллари томонидан ташкил этилган Ўзбекистон стенди бўлажак сайёҳлар ва кўргазма ташкилотчиларининг эътиборини тортмоқда.

Кўргазма доирасида БАА ва Яқин Шарқдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий сайёҳлик брендини тарғиб қилиш масалалари юқорида қайд этилган сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Кўргазма 19 майга қадар давом этади.

Мавзуга оид

Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятид...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятида...

Самарқандда сайёҳлик фаолиятига рухсат б...

Ички туризмни йўлга қўйиш мақсадида бугундан бошлаб Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик объектла...

«Azie Magazine»: Тошкент метроси Лондон...

Нидерландиялик журналист Жон Рейнхардт мамлакатдаги нуфузли "Azie Magazine" журналида Тошк...

Сўнгги янгиликлар