07/Февраль/2023 Сайёҳлик
АДУ-ДАБИ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Абу-Дабидаги «Canadian International School» халқаро мактаби билан ҳамкорликда этнографик фестиваль ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фестивалда ушбу мактабда таълим олаётган 35 давлат вакиллари ўз мамлакатлари сайёҳлик салоҳияти ва миллий таомларини тақдим этди. Жумладан, ватандошларимиз саъй-ҳаракатлари билан миллий анъаналарда безатилган Ўзбекистон стенди фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди, бу ҳақдаги ахборот материаллари тарқатилди ҳамда миллий дастурхон тузалди.