Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Спорт

Ўзбекистон байдарка ва каноэчилари Таиландда Олимпиада йўлланмалари учун баҳсларга киришди


ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Бугун Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларнинг лицензион мусобақаси бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Унда  қитъамизнинг маҳоратли байдарка ва каноэчилари Токио-2020  Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун баҳс олиб боради.

Мусобақада айни пайтда ўз йўналишида энг кучли бўлиб турган 10 нафар Ўзбекистон атлетлари ҳам баҳсларга киришган. Ушбу йўналишларда фақат маррага биринчи бўлиб етиб келган спортчиларгина Олимпиада йўлланмаларига эга чиқади.

Мусобақаларда  Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлламаси учун байдаркада Шаҳриёр Маҳкамов, Шоҳруҳ Аъзамов, Жавоҳир Нурматов, Екатерина Шубина, Денис Онуфриев, Арина Танатмишева курашади. Каноэда эса Бекзод Умаралиев, Владлен Денисов, Герасим Кочнев ва Гулбаҳор Файзиева куч ва маҳорат синашмоқда.

Мавзуга оид

ОФК: Осиё Чемпионлар лигаси «H» ва «I» г...

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигасининг «H» ва «I» гуруҳи ўйинлари марказлаш...

Поло бўйича биринчи «Tashkent Open-2021»...

Хабар берганимиздек, жорий йил 18-19 март кунлари пойтахтимиздаги «Пахтакор» футбол клубин...

Анонс: футбол бўйича Ташқи ишлар вазирли...

Бугун Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси «Бош вазир кубоги – 2020» турнири финал учр...

Сўнгги янгиликлар