Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Май/2020   Жамият

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим кучга кирди


ТОШКЕНТ, 14 май. «Дунё» АА/. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 15 апрель куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 2020 йил 22 майдан кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.

Ҳужжат ноқонуний миграцияга қарши курашиш, икки давлатнинг ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

Қайд этилган ҳужжат доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.

Битимда, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши самарали курашиш мақсадида маълумот ва тажриба алмашиш, томонлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда қўшма тезкор профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz  сайтида танишиш мумкин.

Мавзуга оид

Поликлиникаларда Халқ табобати хоналари ...

«Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ...

“Ўзбекистон-Греция” ва “Греция-Ўзбекист...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий...

Ўзбекистон ҳудудий аэропортларида «Очиқ ...

2020 йил 1 августидан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудий аэропортларда «Очиқ осмон» реж...

Сўнгги янгиликлар