Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон билан Таиланд ўртасида парламентлараро ҳамкорлик янада ривожланади


БАНГКОК, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Таиланддаги Бош консулхонаси томонидан Таиланд Миллий Ассамблеяси президенти, Вакиллар палатаси спикери Чуан Ликпаи билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Таиланд Миллий Ассамблеяси раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентлар ролини ошириш бўйича ташаббусларини мамнуният билан қайд этди.

Унинг қайд этишича, ушбу саъй-ҳаракатлар турли мамлакатлар парламентларига дунё халқлари тақдирига таъсир этадиган қарорлар қабул қилишда сайловчилари олдидаги масъулиятларини янада ошириш имконини беради.

Унинг фикрича, Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббуси COVID-19 пандемияси даврида янада аҳамиятли.

Чуан Ликпаи Ўзбекистон Президентининг ушбу таклифи хориж давлатлар парламентлари томонидан қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди.

У, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланишини юқори баҳолади.

Таиланд Миллий Ассамблеяси президенти мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга чақирди. Учрашув якунда Таиланд парламенти раҳбари Ўзбекистонни 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан самимий қутлади.

Маълумот ўрнида, Чуан Ликпаи Таиланднинг таниқли ва обрўли сиёсатчиларидан бири саналади. У икки бор (1992-1995 ва 1997-2001 йилларда) мамлакат Бош вазири бўлган.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари...

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вази...

Ҳамид Найрободий: Бир-биримиз тўғримизда...

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасига янги тайинланган Фавқулодда ва мухто...

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жино...

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Сўнгги янгиликлар