Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Февраль/2021   Спорт

Ўзбекистон боксчилари халқаро турнирда иштирок этиш учун Украинага жўнаб кетди


ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. 22-27 февраль кунлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрида бокс бўйича спорт устаси А.Асауленко хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади. Бугун тонгда терма жамоамиз аъзолари халқаро турнирда қатнашиш учун жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси маълумотига таяниб.

Делегация таркибига спортчилар Содирбек Камолмирзаев (52 кг), Абдумалик Халаков (57 кг), Хуршид Расулжонов (57 кг), Шунқор Абдурасулов (63 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг), Жавлонбек Йўлдошев (69 кг), Саиджамшид Жаффаров (75) кг), Темурхон Собуров (81 кг), Шохжаҳон Абдуллаев (91 кг), Жамшид Худойберганов (91 кг), шунингдек, терма жамоа мураббийлари Илёс Раҳимжонов, Даврон Ғофуров, Қўлдошбой Тожибоев киритилди. Жамоа шифокори - Комилжон Расулов.

Юртдошимиз Аҳмед Фозилов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Мавзуга оид

Тошкент бокс бўйича жаҳон чемпионатига м...

Бокс бўйича катталар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги Тошкент шаҳрига топ...

UEFA делегацияси Ўзбекистонга келади...

Жорий йил 9-13 март кунлари “UEFA Assist” ташкилотининг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбар...

Спортнинг таэквондо (ИТФ) тури бўйича бо...

Ғолиб ва совриндорлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг дипломи ҳамда эсдалик совғала...

Сўнгги янгиликлар