Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июль/2022   Ватандошларимиз

Ўзбекистон Бош консулхонаси Новосибирскда ватандошлар билан сайёр учрашув ўтказди

НОВОСИБИРСК, 29 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан биргаликда Новосибирск шаҳридаги қурилиш майдонларида вақтинча менат қилаётган юртдошларимиз билан сайёр учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва шу орқали уларга яратиб берилган шарт-шароитлар ҳамда Ўзбекистонда давом этаётган конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ батафсил маълумотлар ватандошларимизнинг эътиборига ҳавола этилди.

Бош консулхонанинг ушбу сайёр учрашувида фуқаролар олдида турган муаммолар ҳам бартараф этилгани баробарида уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.

Мавзуга оид

Хитойдаги ватандошлар ҳуқуқ ва манфаатла...

Хитойдаги ватандошларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини тезкорликда ...

Туркия репатриация марказларида бўлиб ту...

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Туркия ҳудудида содир этил...

Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар томон...

Жаҳон тозалик куни муносабати билан Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси томонидан К...

Сўнгги янгиликлар