Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Экспорт

Ўзбекистон Бош консулхонаси: ўзбек қовунининг биринчи туркуми Шанхайга етказиб берилди


ШАНХАЙ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. «Shanghai Huizhai International Trade Co., Ltd» компанияси кўмагида «Тошкент-Шанхай» тўғридан-тўғри авиақатнови орқали Хитойга Ўзбекистонда етиштирилган турли навдаги янги полиз маҳсулотларининг илк туркуми етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кеча Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси ва «Greenland Business & Trade Group» давлат компанияси ҳамкорлигида «G-HUB глобал маҳсулотлар савдо марказида ўзбек қовунларининг тақдимоти ўтказилди.

Унда «Greenland Holding Group», «Greenland Global Commodity Trading Hub Group», «Hongqiao International Trade Public Service Platform» компаниялари, Шанхай шаҳар божхона бошқармаси ва Цинпу тумани мэриясининг раҳбарлари иштирок этди.

«Greenland Holding Group» компанияси ижрочи президенти Чжан Юн сўнгги йилларда Хитойда Ўзбекистондан экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб тобора ортиб бораётганини таъкидлади. «Greenland Holding Group» давлат компанияси ва «Shanghai Huizhai International Trade Co., Ltd». компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида Шанхай бозорига етказиб берилган ўзбек қовунининг илк туркуми  бунга яхши мисолдир.

Шунингдек, «Greenland Holding Group» ижрочи президенти агросаноат маҳсулотларини экспорт қилиш, Хитой бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истиқболли турларини етказиб беришни кенгайтириш имконияти нуқтаи назаридан Ўзбекистон катта салоҳиятга эга эканини қайд этди. Бундан ташқари, у Ўзбекистондан мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни йўлга қўйишга кўмаклашишга ҳам тайёр эканлигини билдирди.

Шу тариқа Хитойнинг Шанхай мегополиси ва яқин атрофдаги провинциялари аҳолиси ширин ва экологик тоза ўзбек қовунидан татиб кўриш имконига эга бўлди.

Жорий йил 14 сентябрдан эътиборан Шанхайдаги йирик чакана савдо шохобчалари орқали ўзбек қовунларининг савдоси бошланди. Мамлакатимиз заминида етиштирилган қовунлар, шунингдек, Хитойнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб берилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон жорий йил январь-апрель ойлар...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида Ўз...

Ўзбекистон январь ойида қанча тўқимачили...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йилнинг январь ойида қарийб 50 га я...

Ўзбекистонда мебель маҳсулотлари экспорт...

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мебель маҳсулотларин...

Сўнгги янгиликлар