Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Май/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистон Бош консулхонаси: Қозоғистонда чет эллик фуқароларнинг мамлакат ҳудудида вақтинча бўлиш муддати 5 июнь куни тугайди


ОЛМАТА, 26 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Олматадаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароларига жорий йил 5 июнь куни Қозоғистон ҳудудида чет элликларнинг вақтинчалик бўлиш муддати тугашини эслатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Қозоғистон ваколатли органларига кўра, 2021 йил 5 июнь куни республика ҳудудида чет элликларнинг вақтинчалик қолиш муддати тугайди. COVID-19 пандемияси муносабати билан хорижликларни мамлакатдан чиқиб кетишига имконият бўлмагани боис вақтинча бўлиб туриш муддатлари бир неча марта узайтирилган эди, - дейилади  Бош консулхона хабарида. - Шу муносабат билан чет элликлар ва уларни таклиф қилган шахсларни маъмурий  жавобгарликка тортилишининг олдини олиш мақсадида белгиланган муддатгача Қозоғистон Республикаси ҳудудида қолишни  қонунийлаштириш сўралади».

Қозоғистон ҳукумати хабарида айни пайтда давлат чегарасидаги ер ва ҳаво қатновлари одатий тарзда  фаолият юритаётгани қайд этилган. Россия, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Жанубий Корея, Украина, Туркия, Миср, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нидерландия, Грузия, Черногория ва Шри – Ланка каби 15 давлат билан мунтазам қатновлар йўлга қўйилди.

Таъкидланишича, Қозоғистон чегара хизмати чет эллик фуқароларнинг мамлакатдан тўсиқсиз қайтиши учун барча чора-тадбирларни амалга оширади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати тугаган бўлса, ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органларида мамлакатда қолиш ҳолатини қонунийлаштириш ёки 2021 йил  5 июндан олдин мамлакат ҳудудини тарк этишини тавсия қилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатлари Жанубий Кореяда ...

Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Корея Республикасининг Ульсан шаҳрида...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Жанубий Кореядаги...

Германиядаги ватандошга юксак мукофот то...

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ватандошлар ҳамда Германия ижтимоий-сиёсий ва илм...

Сўнгги янгиликлар