Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари «Becker Mining Systems» компанияси директори Вольфганг Вегенер, халқаро савдо бўйича менежери Самар Аждади билан музокаралар ўтказди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари «Becker Mining Systems» компанияси директори Вольфганг Вегенер, халқаро савдо бўйича менежери Самар Аждади билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда кон-металлургия саноати корхоналари учун интеграциялашган технологияларни етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистонда мамлакат саноатининг геология-қидирув ва кончилик тармоқларида хусусий тадбиркорлик улушини ошириш бўйича ташаббуслар доирасида нуфузли хорижий компаниялар билан қўшма корхоналар ташкил этишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

«Becker Mining Systems» компанияси раҳбарияти Ўзбекистон кон-металлургия саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ГФР...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жизз...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Жиззах вилоятига амалий сафари чоғида «Silver...

Ўзбекистон – БАА: кўп қиррали ҳамкорлик ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов 7 май куни Бирлашган Араб Амирли...

Сўнгги янгиликлар