Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   COVID-19

Ўзбекистон Бош консулхонаси юртдошларимизга коронавирус пандемияси даврида Туркияга боришнинг ўрнатилган тартибларини эслатди


ИСТАНБУЛ, 28 июль. /«Дунё АА/. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияга сафар қилишни режалаштираётган ва ушбу  давлатда бўлиб турган фуқароларимизга мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

   «Туркияда сайёҳлик мавсуми бошланиши муносабати билан хорижликлар, шу жумладан,  фуқароларимиз оқими сезиларли даражада ошди, - дейилади мурожаатда. - Коронавируснинг янги турини Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг қарорига биноан, республикага қайтишдан олдин 72 соатдан ошмаган муддатда фуқаролар «COVID-19» вирусини аниқлаш тестини топширади. Ҳозирги кунда тест натижаларининг баъзилари «мусбат» чиқмоқда.

Туркия вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволанади. Вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар эса 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг ихтисослашган хоналарида карантинда бўлади. Карантин чекловлари билан боғлиқ барча харажатлар суғурта компанияси томонидан қопланади.

 Ташриф буюрувчиларда суғурта полиси бўлмаса меҳмонхона харажатлари меҳмон томонидан тўлиқ қопланади. Имконият бўлмаган тақдирди яқин ҳудуддаги махсус бепул карантин марказига юборилади. Сайёҳнинг қайси бепул карантин марказига жойлаштирилиши маҳаллий губернаторликлар томонидан белгиланади. Мисол учун, Истанбул шаҳрида Малтепа туманидаги Мимар Синан номли ётоқхона бепул карантин маркази сифатида хизмат кўрсатмоқда. Аммо Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда бепул карантин марказлари ёпилиши мумкин.

10-14 кундан кейин ПЗР тести белгиланган тартибда қайтадан топширилади. Тест натижаси “манфий” чиққан ҳолатда учиб кетиш учун рухсат берилади. Ушбу «Hayat Eve Sığar» дастури орқали назорат қилинади ва мазкур тизим фаолиятига «инсон омили» таъсир кўрсата олмайди.

Ушбу тартиблардан келиб чиққан ҳолда Бош консулхона Туркияга келмоқчи бўлган юртдошларимиздан яна бир карра тиббий суғурта полисини расмийлаштришни тавсия этади. Бундан ташқари, суғурта агентларидан коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишни сўрайди.

 Шунингдек, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан кўчаларда юз ниқоблари ва бошқа ҳимоя воститаларидан фойдаланиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланиш тавсия этилади».

Мавзуга оид

Нурмат Отабеков: касалликка чалинган 72 ...

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 695 нафарга етди. 1...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туман...

COVID-19: Ўтган бир сутка давомида Ўзбек...

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 498 таг...

Сўнгги янгиликлар