Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Март/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистон бош консули Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди


МОСКВА, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев консуллик округи ҳудудида жойлашган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ва самарали ҳимоя қилиш бўйича ишлар доирасида Россия ички ишлар вазирлиги Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказ раҳбари Алексей Лагода республикамиз томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан юртдошларимизнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

 

Мавзуга оид

Бахтиёр Раҳмонов: ҳар бир кунимизда Конс...

Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан «Дунё»...

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қ...

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қилаётган мигрантлар яратилган шароитлардан мамнун...

Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Ак...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси вакиллари Мангистау вилояти Актау шаҳридаги «К7 Group» кор...

Сўнгги янгиликлар