Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Май/2022   Ҳукумат

Ўзбекистон Бош вазири Бошқирдистон раҳбари билан ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов кеча мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бош вазир матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида ҳудудлараро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Бошқирдистон анъанавий равишда Ўзбекистон билан савдо айланмаси бўйича Россиянинг етакчи ўнта ҳудуди қаторига киради. Сўнгги йилларда бу йўналишдаги кўрсаткичлар динамикаси икки баравар ўсганини кўрсатмоқда.

Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини янада ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга эканликлари қайд этилди.

Шунинг муносабати билан Ўзбекистон ҳудудларининг Бошқирдистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқирдистон  раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида бўлиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан ҳудуд раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар, таъли...

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ри...

Оролбўйи минтақасини экологик инновациял...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологи...

Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақаси ихти...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва ка...

Сўнгги янгиликлар