Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Долзарб

Ўзбекистон Бош вазири «Дўстлик» маҳалласида қурилган уйлар билан танишди


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сирдарё вилоятида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Республика ишчи гуруҳи йиғилишдан сўнг депутатлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, журналистлар иштирокида туманнинг «Дўстлик» маҳалласида қурилган кўп квартирали уйлар билан танишди.

Мутахассислар аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларга яратилган қулайликлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Дунёда табиий ва техноген офатлар оқибатида етказилган зарар ҳар доим ҳам қопланмайди. Сирдарё вилоятининг мазкур ҳудудларида пандемия шароити бўлишига қарамай қисқа вақтда 1 минг 480 хонадондан иборат 37 та кўп қаватли турар жой қурилди.

Ушбу уйлар беш қаватли бўлиб, икки ва уч хонали квартиралардан иборат. Турар жойларни қуришда энергиятежамкор материаллардан фойдаланилган. Ушбу мавзеда барча коммуникация тармоқлари мавжуд. Маҳалла гузари, болалар майдончалари қуриб, ҳудуд ободонлаштирилган.

Мазкур хонадонлар тайёр ҳолда, тошқиндан жабрланган оилаларга бепул топширилади.

Мутасаддилар бу бўйича депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: “Ёшлар янги ғояла...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келажакдан умидвор бўлган ёшлар сайёрамиздаги ҳаётни...

«Дунё» ахборот агентлиги материаллари Ми...

Мисрнинг машҳур «Ал-Хабар ал-явм» газетаси ва «Асия аль-явм» ахборот порталида «Дунё» ахб...

БМТда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йил...

Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақилли...

Сўнгги янгиликлар