Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Сентябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш учун қўшма ишчи гуруҳни ташкил этишга келишиб олди


ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Бирлашган Араб Амирликларининг энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруи билан видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Йиғилишда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари ҳамда стратегик шерикликнинг асосий йўналишлари, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама келишувларни амалга оширишда эришилган муҳим ютуқлар таъкидланди. Жумладан, устав капитали 1 миллиард долларга тенг бўлган Ўзбекистон – БАА қўшма инвестиция компанияси ўз амалиёт фаолиятини бошлади, Талимаржон электростанциясининг “Mubadala” компанияси томонидан хусусийлаштириш лойиҳаси доирасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича инвестициявий битимни келишиш жараёни ниҳоясига етмоқда, Самарқанд шаҳрининг инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда Самарқанд шаҳрида 4 юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қурилишини молиялаштириш учун Абу Даби тараққиёт жамғармаси томонидан 300 миллион доллар ажратилиши маъқулланди.

“Masdar” компанияси билан ҳамкорликда сезиларли ютуқларга эришилди – 2020 йил январь ойида Навоий вилоятида шамол электростанциясини қуриш лойиҳаси бўйича асосий юридик битимлар имзоланди. Ушбу минтақада 100 МВт қувватга эга қуёш электростанциясини қуриш лойиҳаси доирасида қурилиш ишларига тайёргарлик ҳам якунланди. “Masdar” унинг қурилиши учун тендерда 2019 йил октябрь ойида ютиб чиққан эди, ва ноябрь ойининг ўзида амирликдаги шериклар билан инвестициявий битим ва электр энергияни сотиб олиш бўйича битим имзоланди.

Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг амалий жиҳатлари алоҳида кўриб чиқилди ва уларнинг жорий этилишини тезлаштириш бўйича кейинги ҳаракатлар белгилаб олинди.

Шунингдек, нефть-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш, туризм ва молия секторларида янги инвестициявий лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш орқали инвестициявий ҳамкорликни ва саноат кооперациясини кенгайтириш учун имкониятлар муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш ва аниқ лойиҳалар ва ташаббусларнинг инвестициявий жозибадорлигини таҳлил қилиш учун тегишли маслаҳатчиларни жалб қилиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар илғор Амирликлар тажрибаси ва технологияларини жалб қилиш, шунингдек коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган қўшма чораларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

 

Фотосурат - Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги сайтидан олинди

Мавзуга оид

Ривожланиш бўйича ҳамкор тузилмалар Ўзбе...

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида 40 дан ортиқ ривожланиш бўйича ҳамкор тузилмалар вак...

Жанубий Корея ва Ўзбекистон ишбилармонла...

Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Корея Республи...

Ўзбекистон биринчи марта БМТнинг Инсон ҳ...

Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (ИҲК) аъзолигини қўллаб-қувватлаб 169 давл...

Сўнгги янгиликлар