Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Туркия савдо вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Туркия савдо вазири Меҳмет Муш билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, учрашув давомида томонлар ўзаро савдони фаоллаштиришга қаратилган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашди.

Таъкидланишича, сўнгги беш йил ичида ўзаро савдо ҳажми икки баравар ўсди ва 2021 йилда 3,4 миллиард долларга этди. Ўзбекистон-Туркия товар айирбошлаш ҳажмини 2023 йилда 5 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 10 миллиард долларга етказиш мақсадида ушбу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар яқин келажакда Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ратификация қилиш учун уни келишиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олдилар. Шунингдек, савдо тўсиқларини бартараф этиш, савдо операцияларини амалга оширишда божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва ушбу соҳада рақамли ечимларни жорий этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Учрашув иштирокчилари транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Икки мамлакат ўртасида автомобил ва ҳаво транспорти орқали юк ташиш кўрсаткичларининг ижобий динамикасини ҳисобга олган ҳолда, томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги тўғрисида якдил фикрга келди.

Учрашув якунида томонлар эълон қилинган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги саъй-ҳаракатларни ҳамда кўриб чиқилган барча йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилаб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Франция савдо-иқтисодий ал...

Мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси вакиллари Франция билан савдо-иқтисодий алоқаларни р...

Тошкент вилоятида ҳиндистонлик тадбиркор...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида “Heat Healthcare Pvt Ltd” корхонаси бошқарувчи...

ИТСВ: Тошкентда бўлиб ўтган музокаралард...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов «Mang...

Сўнгги янгиликлар