Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Август/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва ЕТТБ вице-президенти ҳамкорликни кенгайтириш йўналишлари ва иқтисодиёт тармоқларида янги лойиҳаларни молиялаштириш истиқболларини моҳакама қилди


ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вице-президенти Алан Пиллоу билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, глобал инқироз жараёнининг миллий иқтисодиёт ва мамлакат аҳолиси фаровонлигига таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, экология ва хусусий сектор соҳасидаги лойиҳалар атрофлича кўриб чиқилди. Томонлар давом этаётган лойиҳаларнинг амалга оширилишини янада тезлаштириш зарурлиги ҳамда пандемиянинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш учун ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли механизмлари ҳақида фикр алмашди.

ЕТТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда хусусий тадбиркорликни молиялаштиришни сезиларли даражада ошириш стратегик мақсад сифатида белгилангани маълум қилинди. Шу сабабли Ўзбекистон тижорат банкларига кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун кредит линиялари шаклида қўшимча молиялаштиришни тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон банк ва энергетика соҳасидаги ислоҳотларни изчил амалга оширишда Банк билан ҳамкорликнинг аҳамияти қайд этилди. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизнинг қатор тижорат банкларида давлат улушини хусусийлаштириш, энергетика соҳасида давлат-акциядорлик компанияларининг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, нефть-газ саноатидаги ислоҳотлар жараёнини бошлаш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда юқори экспорт салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон иқтисодиётининг энг самарали тармоқларидан бири – тўқимачилик саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш истиқболларини муҳокама қилинди.

Шунингдек, ЕТТБнинг “Марказий Осиёда ишбилармон аёллар” махсус дастури орқали Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун молиялаштиришни жалб этиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Тадбир якунида Ўзбекистон билан ЕТТБ ўртасида аниқ йўналишлар ва лойиҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Италиянинг Пезаро ва Урбино провинциялар...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров Пезаро ва Урбино вилоятларига сафари чоғид...

Ўзбекистонда аҳолини сифатли озиқ-овқат ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантири...

Юксак мукофотлар топширилди...

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар...

Сўнгги янгиликлар