Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Жанубий Кореянинг йирик провинцияларидан бирининг губернатори минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча Корея Республикасининг энг йирик вилоятларидан бири - Кенсан-Пукто губернатори Ли Чхоль У билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан маълум қилинишича, музокаралар давомида инвестициялар, савдо ва ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларига урғу берилгани ҳолда Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар жорий йилнинг август ойида «Кор-Уз Текстайл Технопарк» ҳудудида бўлиб ўтган  «Даегу Гёнбук Машинари Кооператив» маркетинг марказининг очилишини олқишладилар. Корея томони ушбу марказ икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш, шу жумладан, кейинчалик учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида юқори қўшилган қийматга эга тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун барча имкониятларни яратишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Корея ҳудудлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида «яшил» энергетика, электроника, автомобилсозлик, фармацевтика ва бошқа истиқболли соҳаларга саноат кооперациясини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилди. Кёнсан-Пукто вилояти ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ишбилармон доиралари делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш, B2B ва B2G форматларида қўшма бизнес форумлари ва музокараларни ўтказиш истиқболлари қайд этилди.

Суҳбат давомида касб-ҳунар таълими соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Корея томонидан Кенсан-Пукто вилоятидаги олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш ва келгусида ушбу вилоятнинг етакчи компанияларида ишга жойлашишларига кўмаклашишга тайёрлик билдирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан "Инно технопарк" ва «Акфа» университети ҳамда Корея томонидан "Гёнбук технопарк" ва «Ёнгнам» университети ўртасида имзоланган тўрт томонлама Меморандум доирасида қўшма стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб боориш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалга оширииш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам равишда, шу жумладан, видеоконферентсалоқа тарзида музокаралар олиб боришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

ИТСВ: Ўзбекистон минтақалари ва Татарист...

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Уму...

Ўзбекистон ва Европа инвестиция банки ва...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Европа инвестиция банкининг ...

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистонга 22 та инвес...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар