Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ҳиндистон темир йўллар, савдо ва саноат вазири билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференцалоқа орқали Ҳиндистон темир йўллар, савдо ва саноат вазири Пиюшем Гоял билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, суҳбат давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг изчил ўсишидан мамнун эканликларини билдирдилар. 2020 йил якунлари бўйича Ҳиндистон билан ўзаро савдо ҳажми қарийб 442 миллион долларни ташкил этди, бу эса 2019 йилдагисидан 25% кўпдир. Шу билан бирга, ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўришга қизиқиш билдирилди ва яқин истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Жумладан, икки мамлакатнинг тегишли илмий-тадқиқот институтлари томонидан Ўзбекистон  ва Ҳиндистон ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тузиш имкониятларини баҳолаш бўйича ўтказилаётган қўшма тадқиқот натижаларини тайёрлашни жадаллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш, саноат кооперациясини жадал ривожлантириш, Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзолашни жадаллаштириш ҳамда бизнес-форумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ишбилармонлик  муносабатларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, молиявий-техник ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди - икки мамлакат вазирликлари ва идораларининг Ҳиндистон Эксимбанки ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларининг техник-иқтисодий параметрларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича қўшма фаолияти жадаллаштирилди.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, тегишли тузилмалар мутахассислари орасидан халқаро транспорт йўлаклари тизимига интеграциялашиш бўйича тажрибани ўрганиш юзасидан қўшма эксперт гуруҳларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида янги лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

Видеоконференция якунида икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда иккала томон манфаатдор бўлган лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар даражасида фаол мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Бокуда Ўзбекистондан қуритилган меваларн...

Боку шаҳрида Ўзбекистондан етказилган қуритилган меваларни қадоқлаш бўйича Ўзбекистон-Озар...

Кувайт компанияси Ўзбекистондан импорт қ...

Ўзбекистон элчиси Баҳромжон Аълоев Кувайтда «Fursan Al Khaleej» компанияси директори Жиҳод...

Декабрь ойи Ўзбeкистон-Италия онлайн биз...

Ўзбекистон ва Италия компаниялари, банклари ва корхоналари жорий йил 11 декабрь куни видео...

Сўнгги янгиликлар