Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Июнь/2022   Ҳамкорлик

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Брюсселда Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

БРЮССЕЛЬ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Брюсселда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги турли соҳа ва форматдаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

ЕИ вице-президенти сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади. Европа томони мамлакатда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олишини билдирди.

Ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун зарур чора-тадбирлар кўришга ҳар икки томон ҳам тайёрлиги алоҳида таъкидланди.

Томонлар бўлажак тадбирлар, жумладан, Самарқандда ўтказиладиган «ЕИ-Марказий Осиё» вазирларининг ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланиш бўйича конференцияси юзасидан фикр алмашди. Европа комиссия вице-президенти ушбу тадбирда иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон «яшил» шаҳар транспорт тизимл...

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган «...

Деҳли шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси...

Деҳлида Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ваколатхонаси очилди...

Индонезияда туризм, маданият ва таълим й...

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги делегациянинг Индонезия т...

Сўнгги янгиликлар