Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Будапештда Венгрия билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари Левенте Магьяр билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва инновацион соҳаларда кўп қиррали ўзбек – венгер ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар қишлоқ хўжалиги, сувни тежайдиган технологиялар, озиқ - овқат саноати, фармацевтика, электроника, автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё ва металлургия, илм-фан, инновация ва таълим каби соҳаларда янги юқори даромадли инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ишлаб чиқишни ўз ичига олган қисқа ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган иқтисодий масалаларни тўлиқ кўриб чиқдилар.

Саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Венгрия сармоявий доираларини Ўзбекистон давлат корхоналари ва активларини трансформациялаш ва хусусийлаштириш жараёни жалб қилиш истиқболлари алоҳида тартибда муҳокама қилинди.

Учрашув якунида тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва кўп қиррали шериклик йўналишларида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишилди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари -  инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг «Wizz Air», «MasterGood», «KITE», «Eximbank», «Rába» каби етакчи венгер компаниялари ва банклари раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

ИТСВ: Япония халқаро ҳамкорлик банки Ўзб...

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринб...

Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик вак...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Уму...

Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ...

Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди....

Сўнгги янгиликлар