Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Саудия Арабистони элчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Саудия Арабистони элчиси Юсуф Ал-Утаибини қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатлари ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, яқин келажакда бир қатор икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг фаоллашувини, хусусан, инвестициявий, энергетика ва савдо – иқтисодий соҳаларда ҳамкорликнинг жадал кенгайишини юқори баҳолади.

Асосан тўқимачилик, мева-сабзавот, пластмасса ва металл буюмлар ўзаро етказиб бериш ҳисобига жорий йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 баравар кўпайгани қаид этилди. Савдо муносабатларини чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, томонлар товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш бўйича ишларни жадаллаштиришга ўзаро қизиқиш билдирди.

Шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик соҳасида эришилган ютуқлар мамнуният билан қайд этилди. Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган Саудия Арабистони капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 36 га етди, қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган 4 та йирик инвестиция лойиҳаси ҳамда жами қиймати 287 миллион доллар бўлган бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар фаол амалга оширилмоқда. Инвестициявий шерикликнинг янги "ўсиш нуқталарини" излаш ва турли соҳаларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир аниқ таклифларни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда ишлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Икки давлатнинг бизнес ва ҳукумат доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари батафсил кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни жадал ривожлантириш, шунингдек, мавжуд келишувлар ижросини мониторинг қилиб бориш мақсадида яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид

Мисрлик сармоядор Ўзбекистонда қурилиш м...

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида юқори сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга их...

ИТСВ: Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон ва Сауд...

Ўзбекистон делегацияси SABIC нефть-кимё корпорациясининг штаб-квартирасига ташриф буюрди...

Ўзбекистон пандемия шароитига қарамай ту...

Иқтисодий дипломатия доирасида Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ходимлари Туркиянинг ...

Сўнгги янгиликлар