Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири қўшма лойиҳалар ижросига оид масалаларни муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/.  Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал – Фалиҳ билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида инвестициявий, энергетика, молиявий-техник соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар «АCWА Power» компанияси томонидан Сирдарё ва Бухоро вилоятларида энергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг боришини ижобий баҳолаб, ушбу лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни жадаллаштириш бўйича амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга содиқликларини билдирди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам янги истиқболли лойиҳаларни ўрганиш орқали ушбу соҳадаги шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Саудия Арабистони томонининг Ўзбекистон билан енгил саноат, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги қизиқиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, молиявий-техник йўналишида, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва инновация, қишлоқ ва сув хўжалиги, уй-жой ва транспорт инфратузилмаси каби соҳаларда ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Мулоқот чоғида томонлар жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да Ҳукуматлараро комиссиянинг 4-йиғилишини ташкил этиш масалалари юзасидан келишиб олди.

Музокаралар якунида қўшма лойиҳа ва ташаббуслар ижросини тизимли назорат қилиш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ва видеоконференцалоқа шаклида мунтазам учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимо...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқа...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва ком...

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ...

Ўзбекистонда АҚШнинг “Mercy Corps” ташки...

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан АҚШнинг «Mehribonlik Korpusi» (Mercy Cor...

Сўнгги янгиликлар