Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ЖСТ бош директори билан мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масалаларини муҳокама қилди


ТАШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълум қилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнининг бугунги ҳолати, шунингдек, республиканинг ушбу халқаро ташкилотга қўшилиши доирасида музокараларни янада фаоллаштириш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг сезиларли натижалари ЖСТга аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистонга нисбатан ижобий муносабатини шакллантиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Бундан ташқари, ЖСТ бош директори Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштиришга доир амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирларга ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг суръати ва сифатига юқори баҳо берди.

Айни пайтда икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги устувор вазифалардан бири Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг бу йилги навбатдаги, 5-йиғилишини ўтказиш эканлиги таъкидланди. Томонлар мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш борасида бир қатор амалий масалаларни муҳокама қилиб, ушбу йўналишда кейинги қўшма тадбирларни белгилаб олдилар.

Нгози Оконжо-Ивеала ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ва муштарак масалаларни тезда ҳал қилиш мақсадида бу йўналишда биргаликда иш олиб боришни жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунида ЖСТ Котибияти билан мунтазам алоқаларни давом эттириш ва Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини сифатли ташкил этиш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда аъзо давлатлар билан музокаралар олиб бориш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида унинг техник ёрдамини жалб этишга келишилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон жорий йилда 1,5 миллиард Росс...

Эроннинг «Fars News», «Khabar Farsi», «Khabarban», «ITNA News» ва бошқа қатор етакчи ахбор...

Жанубий Корея компанияси COVID-19 га қар...

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари кеча «KORU Pharmaceuticals Co.,...

Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ...

Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди....

Сўнгги янгиликлар