Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Инвестициялар

Ўзбекистон Бухоро ва Хоразм вилоятларининг инвестиция салоҳиятини мустаҳкамламоқда, шунингдек, ИТСВ ҳудудий тузилмаларини ўзгартириш ва самарадорлигини оширишга тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев «International Development Ireland» (IDI, Ирландия) раҳбариятини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, охирги бир йил давомида экспертлар гуруҳи Бухоро ва Хоразм вилоятларининг инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш бўйича иш олиб борган эдилар.

Компания вакиллари ИТСВ ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ва IDI ўртасида тузилган шартноманинг биринчи қисми доирасида бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этдилар. Хусусан, компания Бухоро ва Хоразм вилоятларининг инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш бўйича комплекс Стратегияларни ишлаб чиққани, вазирлик раҳбарияти ва ходимлари ҳамда инвестицияларни жалб қилиш соҳасига масъул ташкилотлар вакиллари учун бевосита ва онлайн тарзда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича малака ошириш дастурига мувофиқ тренинглар ўтказгани қайд этилди.

Машғулотларда Ирландия Инвестицияларни жалб қилиш агентлиги мутахассислари иштирок этишди.

Компания мутахассислари томонидан Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари кўмагида IDI ҳудудий офислари очилди ҳамда иккала вилоятда 25 та компаниянинг инвестиция имкониятлари баҳоланди. 620 инвесторга ҳудудда яратилган имкониятлар тўғрисидаги маълумотлар етказилди, улардан 16 нафари таклифларга қизиқиш билдириб, ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокараларни бошладилар. Инвесторлар асосан тиббий ва меҳмонхона хизматлари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, чорвачилик, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва сотиш йўналишлари билан қизиқишмоқда.

Учрашув якунида компания вакиллари Ўзбекистонда фаолиятини давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар. IDI вазирликнинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини трансформациялаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган концепцияни ишлаб чиқиб, тақдим этади. Концепция навбатдаги музокаралар давомида кўриб чиқилади.

Мавзуга оид

Тошкентда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» икки...

Бугун пойтахтимизда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини ...

ИТСВ: Жанубий Корея компаниялари Қашқада...

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (ИТСВ) Қашқадарё вилоя...

Хитойлик сармоядорлар Фарғонада беш юлду...

Хитойлик инвесторлар Фарғонада14 қаватдан кам бўлмаган 200 ўринли, беш юлдузли меҳмонхона...

Сўнгги янгиликлар