Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Маданият

Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси ва «Буюк Ипак йўли» музейи қурилишига япониялик машҳур меъмор жалб этилди

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва спорт вазирлиги томонидан маълум қилинишича, бугунги кунда Маданият ва санъатни ривожлантириш  жамғармаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиши  лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Музей пойтахтимиздаги Абулқосим мадрасаси, «Халқлар дўстлиги» саройи ҳамда Алишер Навоий ҳайкали ўртасидаги майдонда барпо этилади.  

Mузей биносининг меъморий концепцияси япониялик машҳур архитектор Taдао Андо томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Бош лойиҳачи сифатида эса Германиянинг  «Atelier Brückner GmbH» меъморий бюроси иштирок этмоқда.  

Tақдимотда «Atelier Brückner» меъморчилик бюроси мутахассислари томонидан объектнинг бош режаси, турли мақсадларга мўлжалланган майдонларининг муҳандислик ва   режалаштириш ечимлари тақдим этилди.

Шунингдек, музей лойиҳасини ишлаб чиқишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланишга  алоҳида урғу берилаётгани таъкидланди.  

Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилади. Қурилиш ишлари  2023 йилда тугалланиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанддаги «Буюк Ипак йўли» музейининг дастлабки концепцияси ҳам тақдим этилди. У университет хиёбонида жойлашади. Музей экспозицияси Марказий Осиё ва бутун дунё учун Буюк Ипак йўлининг тарихи ва аҳамиятини намойиш этади.

Мавзуга оид

Токиода Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик...

Кеча мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонасида Кунчиқар мамлакатнинг ташқи савдони ривожла...

Анонс: Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур ...

Бугун соат 14.00 да буюк шоҳ ва мумтоз шоир Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати ...

Ҳиндистондаги туркийча қўлёзмалар ўз тад...

Мамлакатимизда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси доирасида Ҳиндистон...

Сўнгги янгиликлар