Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Февраль/2023   Парламент

Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган «Ваҳат Ал Карама» ёдгорлик мажмуаси ва «Шайх Зоид» масжидида бўлди

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи дастури доирасида «Ваҳат Ал Карама» ёдгорлик мажмуаси ва «Шайх Зоид» масжидида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, «Ваҳат Ал Карама» ёдгорлик мажмуасида унинг ижрочи директори Шайх Халифа бин Таҳнун бин Муҳаммад Ол Наҳаён Ўзбекистон делегациясини кутиб олди.

«Қадр-қиммат воҳаси» маъносини англатувчи ушбу мемориал БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳоённинг буйруғи билан мамлакат озодлиги ва бирдамлиги учун қурбон бўлганлар шарафига бунёд этилган.

Олий Мажлис Сенати раиси Амирликлар учун ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларга ҳурмат бажо келтирди ва мажмуанинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат қолдирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси «Шайх Зоид» масжидига ташриф буюрди. Делегация аъзолари масжиднинг ташкил этилиши тарихи билан яқиндан танишдилар.

«Шайх Зоид» масжиди БАА асосчиси Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаённинг ғоясига кўра бунёд этилган бўлиб, мажмуанинг асосий мақсади маҳаллий аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун турли халқлар маданиятини боғлайдиган махсус зиёрат масканини яратишдан иборат бўлган. Масжид 106 метр баландликдаги тўртта минора билан ўралган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари «Шайх Зоид» масжидининг Фахрий меҳмонлари китобида ўз дастхатини қолдирди

Мавзуга оид

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЕХҲТ Д...

лий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Оуэн Мерфи бошч...

Парламент юқори палатаси Раиси МДҲ давла...

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижодий ва ил...

Парламент юқори палатаси Мудофаа ва хавф...

Кеча Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ў...

Сўнгги янгиликлар