Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сиёсат

Ўзбекистон делегацияси ЭСКАТО сессиясида иштирок этмоқда


БАНГКОК, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Макроиқтисодий сиёсат, қашшоқликни камайтириш ва тараққиётни молиялаштириш қўмитаси учинчи сессияси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сессияда БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Эллиот Харрис, Индонезия, Покистон, Таиланд, Бангладеш, Бутан молия вазирлари, шунингдек Осиё-Тинч океани минтақаси тегишли вазирлик ва идораларининг 100 дан ортиқ вакили иштирок этмоқда.

Анджуман кун тартибига инклюзив ва барқарор иқтисодий тикланиш, барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун инновацион ва рақамли молиялаштириш стратегияларини кучайтириш ва бошқа долзарб масалалар киритилган.

Шунингдек, сессия доирасида ЭСКАТО томонидан Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари иштирокида «COVID-19 дан кейин қашшоқликнинг ўсишига қарши курашиш: Осиё-Тинч океани минтақасидаги сўнгги ўзгаришлар ва сиёсат тажрибалари» мавзусидаги махсус параллель тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистоннинг ЭСКАТОдаги доимий вакили Ф.Султонов томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Президентининг қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш бўйича илгари сурган ташаббуси ҳамда мамлакатимизда пандемиядан кейинги даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида макроиқтисодий барқарорликни ва ижобий иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Ўз навбатида, ЭСКАТОга аъзо давлатлар томонидан қашшоқликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди ва халқаро майдонда билдирилган ташаббусларни амалга оширишда мамлакатимиз ҳукумати билан ҳамкорликка тайёрлик билдирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Литва-Польша қўшма корхонас...

Ўзбекистоннинг Латвия (бир вақтнинг ўзида Литвадаги дипломатик фаолиятни ҳам амалга оширад...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтонд...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 18 но...

Мева-сабзавотчилик кластерларини самарал...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мева-сабзаво...

Сўнгги янгиликлар