Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Марказий Осиё

Ўзбекистон делегацияси МДҲ давлатлари Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 32-йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига, учрашувда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон Бош прокуратуралари раҳбарлари ва делегациялари қатнашди.

Тадбирда МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – МДҲ Ижроия котиби Леонид Анфимов МДҲ Ижроия қўмитаси номидан иштирок этди.

Кенгаш аъзолари томонидан 14 та масала кўриб чиқилди. МДҲ мамлакатлари Бош прокуратуралари раҳбарлари жиноий йўл билан тпилган активларни кузатиб бориш ва қайтариш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиш, экстремистик маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш, вояга етмаганлар ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш, шу жумладан жиноий йўл билан олинган активларни қайтариш бўйича тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашув иштирокчилари 2021 йилда жиноятчилик, терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравон кўринишларига қарши курашиш, ташқи чегараларда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича давлатлараро ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш натижаларини сарҳисоб қилдилар. Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик, шу жумладан жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва экстрадиция, коррупцияга қарши кураш, прокуратура ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирнинг тантанали қисмида учрашув иштирокчиларига «МДҲ давлатларининг фахрий прокурори» ва «Белорусь прокуратурасининг 100 йили» юбилей нишонлари топширилди.

Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил сентябрь ойида Бокуда ўтказилиши режалаштирилган.

 

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати томонидан олинган сурат

 

 

Мавзуга оид

Душанбе шаҳрида доимий фаолият кўрсатади...

Тожикистон пойтахтида Ўзбекистоннинг 15 та саноат ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини т...

Бишкекда «Европа Иттифоқи-Марказий Осиё»...

Жорий йил 5 ноябрь куни Қирғизистон пойтахтида «Европа Иттифоқи–Марказий Осиё» биринчи юқо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе ша...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 30 март куни «Осиё юраги – Истанбул жараё...

Сўнгги янгиликлар