Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон делегацияси МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация бугун Душанбе шаҳрида очилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (МДҲ ТИВК) навбатдаги мажлисида иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ва МДҲ доирасидаги ҳамкорлик, қўшма дастурлар ижросини муҳокама қилиш, шунингдек, Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгашига тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилади.

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Лодзь шаҳрида бўлиб ўтган ЕХҲТ Ташқи ишлар ва...

Владимир Норов: Ўзбекистон МДҲнинг янада...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Душанбе шаҳрида ...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остонада бўлиб ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 12 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган...

Сўнгги янгиликлар