Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Долзарб

Ўзбекистон делегацияси Мисрда ўтказилаётган ICESCO анжуманида иштирок этмоқда


ҚОҲИРА, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигидаги делегация Мисрда амалий ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

6-9 декабрь кунлари Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида 49 та давлат иштирокида Ислом олами фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Ижроия кенгашининг 42-сессияси ва ICESCO Бош конференциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи доирасида Қоҳира шаҳридаги элчихонамиз томонидан ушбу мамлакатда таҳсил олаётган юзлаб ватандошларимиз билан “очиқ мулоқот” ўтказилди, бундан ташқари 7 декабрь куни “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этилмоқда.

Ташриф давомида ICESCO Бош котиби ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Турк...

уркия жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 ноябрь куни Турк...

Швейцария билан Ўзбекистонда сув ресурсл...

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик аген...

Тожикистон Президентининг ўзбек тилида ...

Кеча Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонн...

Сўнгги янгиликлар