Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон делегацияси Қатар инвестиция агентлиги раҳбари билан қўшма лойиҳаларни молиялаштириш истиқболларини муҳокама қилди


ДОҲА, 24 февраль. /"Дунё" АА /. Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Қатар инвестиция агентлиги бош ижрочи директори шайх Мансур бин Иброҳим Ол Маҳмуд билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Қатар ҳукумати томонидан нефть ва газ савдосидан олинаётган фойданинг эркин маблағларини бошқариш мақсадида 2005 йилда ташкил этилган агентлик мамлакатнинг 300 миллиард АҚШ долларидан ортиқ капиталга эга мустақил фаровонлик жамғармаси ҳисобланади. Жамғарма, асосан, кўчмас мулк ҳамда Европа мамлакатлари ва АҚШдаги йирик трансмиллий компаниялар акцияларига сармоя киритади.

Учрашувда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ташаббуслари, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, сармоявий ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Қатар инвестиция агентлигининг Ўзбекистондаги қатор лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришдаги иштироки юзасидан биргаликда иш олиб бориш, шунингдек, ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш бўйича мулоқотни давом эттиришга оид келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Қозонда ўтказилган «Made in Uzbekistan» ...

1-2 декабрь кунлари Қозон шаҳрида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг бизнес миссияси – «...

Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия ўртаси...

Кеча Будапештда Ўзбекистон Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи с...

Ўзбекистон элчихонаси: Озарбайжонлик инв...

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, мамлакатимиз вакиллари ўртасида Озарбайжоннинг «Ma...

Сўнгги янгиликлар