Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон делегацияси Янлин 27-қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этди


ПЕКИН, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов жорий йил 22-23 октябрь кунлари Хитойнинг Шэньси провинциясида бўлиб ўтган Янлин 27-Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори технологиялар кўргазмасида иштирок иштирок этди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири Шуҳрат Умиров.

 Қайд этиш жоизки, ХХР Давлат кенгаши қарорига биноан, 1994 йили ташкил этилган Янлин қишлоқ хўжалиги зонаси янги ва юқори агротехнологиялар намойиш этиладиган ягона ҳудуд ҳисобланади. 8 қисмдан иборат мазкур зонада технологик тадқиқотлар, замонавий қишлоқ хўжалиги инновациялари, илм-фан ва технологиялар халқаро ҳамкорлиги, замонавий қишлоқ хўжалиги корхоналарини барпо этиш, ўсимликларни маданийлаштириш, стандарт ишлаб чиқариши, маҳсулотлар ва логистика парклари қарор топган.

Янлин Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори технологиялар кўргазмаси Хитойдаги «5А» даражасига эга бўлган йирик аграр кўргазмалардан бири ҳисобланади. Ҳар йили ўтказиладиган мазкур кўргазма майдони 500 минг квадрат метрни ташкил этади. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг янги муваффақиятлар ва технологиялар, жумладан, хорижий мамлакатларнинг миллий экспозициялари намойиш этилади.

Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Шэньси провинцияси губернатори Чжао И Дэ кенг қамровдаги аграр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ушбу минтақанинг энг муҳим иқтисодий йўналишларидан бири ҳисобланишини қайд этди.

Тадбирда Хитойнинг илм-фан ва технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирликларининг юқори мартабали мутасаддилари, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Элчиси ўз нутқида мамлакатимизда аграр жабҳа рпақобатбардошлигини ошириш, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инновацияни, ресурс ва энергияни тажайдиган технологияларни қўллаш, янги қўшимча қиймат занжирларини яратиш ва соҳанинг бошқа муҳим йўналишлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги батафсил маълумотларни ўртоқлашди.  

Шу ўринда Ўзбекистон Янлин қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги юқори технологиялар намойиш зонаси билан мамлакатимизда Қўшма қишлоқ хўжалиги илмий-техникавий инновацион паркини барпо этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси Шимолий-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети (Northwestern University of Agriculture and Forestry) раиси Ли Синванг, Янлин касб-ҳунар ва техника коллежи партия қўмитаси котиби Чэнь Нин ва мазкур коллеж ректори Ван Чжоусо билан мулоқот ўтказдилар.

Мавзуга оид

Марказий банк хорижий валюталарнинг янги...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини...

Форс кўрфази араб мамлакатлари Савдо-сан...

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Форс кўрфази араб мамлакатлари Савдо-саноат па...

Жанубий Корея билан молиявий, техник ва ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор ...

Сўнгги янгиликлар