01/Октабрь/2022 Ҳамкорлик
СЕУЛ. 1 октябрь. /«Дунё» AА/. “Ватандошлар” жамоат фонди ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Чунгчон-пукто провинцияси мэри Ким Ёнг Хван билан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда иқтисодиёт, инновациялар ва туризм йўналишлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳнат миграцияси бўйича муносабатлар, хусусан, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш истиқболлари ўрганилди.
Провинция вакиллари Ўзбекистон фуқароларини вақтинча ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашув якунида Чунгчон-пукто провинциясида ўзаро манқаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида учрашув ва ташрифлар амалга ошириш, турли соҳаларга Ўзбекистон фуқароларини ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.