Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон делегациясининг Нью-Йоркда БМТнинг Сув масалалари бўйича конференциясидаги иштироки Латвия ОАВ диққат марказида

РИГА, 25 март. /«Дунё» АА/. Латвиянинг «Mixnews.lv» янгиликлар порталида «Орол яна умид ва янгиланиш тимсоли: Ўзбекистон делегацияси БМТнинг тарихий анжуманида иштирок этди» сарлавҳали мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мақолада 22-24 март кунлари БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Сув масалалари бўйича конференцияси бўлиб ўтаётгани маълум қилинган. «Унда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида обиҳаёт орқали дунёни бирлаштириш, сайёрамиз фаровонлигида денгиз ва океанларнинг аҳамияти, бу борадаги глобал ташаббуслар БМТга аъзо барча мамлакатлар, ихтисослашган идоралар томонидан нуфузли спикерлар иштирокида кўриб чиқилмоқда»,- дейилади нашрда.

 Материалда хабар қилинганидек,  Конференция ишида тузилмага аъзо 198 мамлакат қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. «23 март куни конференциянинг юқори даражадаги ялпи мажлисида мамлакатимиз делегацияси аъзоси Саида Мирзиёева нутқ сўзлаб, БМТ минбаридан Орол денгизи фожиасининг оқибатлари, уларни юмшатиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва бу борадаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда мамлакатимизнинг етакчилиги хусусида сўз юритди»,-дейилади манбада.

Нашрда қайд этилганидек, Саида Мирзиёева Оролбўйидаги Мўйноқ илгари йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга порт шаҳар бўлгани, кейинчалик мувозанат бузилиб, денгизнинг ўлик қирғоқлари кемалар қабристонига айланганини таъкидлаб, қорақалпоқ элининг атоқли шоири Иброҳим Юсупов ижодидан денгизнинг кўз очиб юмгунча саҳрога айланиши тасвирланган сатрларни ўқиб берди.

«Сўзининг якунида Саида Мирзиёева халқаро ҳамжамиятни глобал сув масалалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Орол фожиаси оқибатларини юмшатишда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди», деб ёзади «Mixnews.lv».

Мавзуга оид

«The Korea Post»: Ўзбекистон учун страте...

Жанубий Кореянинг «The Korea Post» газетаси расмий веб-саҳифасида Ўзбекистонда илм-фан ва ...

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғони...

Ҳиндистоннинг етакчи «Political Events» журнали саҳифасида “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ...

«New Delhi Times»: Ўзбекистон Президенти...

Ҳиндистоннинг етакчи газеталаридан бири - «New Delhi Times» веб-саҳифасида бош муҳаррир Ан...

Сўнгги янгиликлар