Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Ўзбекистон диний эркинликлар таъминланиши мавзусига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган халқаро конференцияга таклиф этилди

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Буюк Британия Бош вазирининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус вакили Фиона Брюс ўзининг «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида Ўзбекистонни жорий йил 5 – 6 июль кунлари диний эркинликлар таъминланиши мавзусига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган халқаро конференцияга таклиф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Тарихий Бухоро Декларацияси қабул қилинганлиги билан табриклайман, - деди Фиона Брюс. – Ушбу форумнинг муҳимлиги ҳақида гапирар эканман, диний толерантлик ва кўп миллатли ҳамжиҳатликнинг таъминланиши борасидаги Ўзбекистоннинг маданий меросини эътироф этишдан бошлашни истар эдим.

Сизнинг мамлакатингиз сўнгги 4-5 йил ичида диний эркинлик ва эътиқод масаласида фавқулодда салмоқли муваффақиятларга эришганлиги ҳамда одамлар ўз динларини ифода этадиган ёки амалда рўёбга чиқарадиган кўплаб масканларни яратганлиги билан фахрланишга ҳақлидир. Мен чин дилдан умид қиламанки, бу ижобий ўзгаришлар давом этади ва бу эркинликлар келажак авлодлар учун асраб қолинади.

Мен ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари сизни бу изчил жараёнда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Бирлашган Қироллик 5-6 июль кунлари Лондонда диний ва эътиқод эркинликлари таъминланишига бағишланган халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Умид қиламизки, ушбу анжуманда 50 дан ортиқ мамлакатдан ҳукумат вакиллари, диний етакчилар ва фуқаролик жамияти фаоллари тўпланади. Улар нафақат диний эркинликлар соҳасидаги глобал муаммоларни муҳокама қилиш, балки уларни ҳал қилиш бўйича ҳам ҳаққоний ва амалий қадамларни ташлаш юзасидан келишиб олиш учун ҳам йиғилишади.

Ўзбекистон делегациясини Лондонда қутлайман, деб умид қиламан.

Мавзуга оид

Танзила Норбоева: Халқ дипломатияси фор...

Пойтахтимизда бошланган ШҲТ нинг Халқ дипломатияси форумида маъруза билан иштирок этган ...

ШҲТ масалалари бўйича миллий координатор...

Бугун Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академияси томонидан мамлакатимиз т...

Тошкентда Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъ...

Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм маъмуриятлари раҳбар...

Сўнгги янгиликлар