Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Август/2020   Сиёсат

Ўзбекистон дипломатларини давлатимизнинг юксак мукофотлари билан табриклаймиз


ТОШКЕНТ, 29 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 августдаги  «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:

«Дўстлик» ордени билан

Агзамходжаев Алишер Анварович – Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Асадов Ботиржон Закирович – Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси

Касимов Набижон Садикджанович – Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси.

Мавзуга оид

Алишер Курманов Украинага жўнаб кетди, у...

А.Курманов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатл...

МДҲ ПАнинг баҳорги сессиясида Ҳамдўстлик...

15-16 апрель кунлари Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро асса...

Ўзбекистон Президенти: Тиббиёт ва таълим...

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педаго...

Сўнгги янгиликлар