Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Сиёсат

Ўзбекистон элчихонаси Афғонистонда тинчликка эришиш мавзусига бағишланган халқаро вебинарда иштирок этди


ДEҲЛИ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов Ҳиндистоннинг «Tillotoma Foundation» маркази томонидан ташкил этилган «Афғонистонда тинчликка эришиш йўл харитаси» мавзусидаги  халқаро вебинарда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирди. Ўзбекистоннинг қўшни давлатга амалий ёрдам кўрсатиш жараёнидаги алоҳида роли таъкидланди.

Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий Тошкентда ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференция ҳақида маълумот берилди. Анжуман кун тартибига биноан, унинг иштирокчилари турли долзарб масалалар қаторида Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб қилиш истиқболларини ҳам муҳокама қилиши режалаштирилган.

Вебинар иштирокчилари Афғонистонда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш ва тинчлик бўйича музокараларни давом эттириш учун қулай шароит яратиш зарурлигига эътибор қаратди. Халқаро ҳамжамият Афғонистондаги вазиятни издан чиқишини олдини олиш бўйича изчил чора-тадбирлар кўриши зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида афғон можаросининг ҳал этилиши минтақа ва дунёда сиёсат ва иқтисодиёт соҳаларида катта ижобий ўзгаришларга хизмат қилиши, Афғонистон иштирокидаги иқтисодий жараёнлар фаоллашиши, шунингдек, ушбу мамлакатнинг геоиқтисодий аҳамиятини оширишга ҳисса қўшади, деган якдил фикр билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сена...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Зайниддин Низомхўжаев ЕХҲТ Па...

Ўзбекистон яна бир халқаро Битимга аъзо ...

Ўзбекистон МДҲга аъзо давлатларнинг ёшлар билан ишлаш соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисида Бити...

Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаг...

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунни имзо...

Сўнгги янгиликлар