Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   COVID-19

Ўзбекистон элчихонаси COVID-19 пандемияси сабабли Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган ватандошларга мурожаат йўллади


АНҚАРА, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркияда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ янги чекловлар кучга кирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Туркия Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрь куни ўтказилган мажлисидан сўнг сўзга чиққан ушбу мамлакат Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон жамоатчиликни коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича жорий этилаётган янги чора-тадбирлар билан хабардор қилди.

Хусусан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Туркияда қуйидаги янги чеклов чоралари жорий этишга қарор қилинди:

- Иш кунлари комендантлик соати мавжуд. Кечки 21:00 дан эрталаб 05:00 гача кўчага чиқишга рухсат берилмайди.

- жума куни кечқурун соат 21:00 дан бошлаб дам олиш кунлари давомида ва душанба куни соат 05:00 гача уйдан ташқарида бўлиш мумкин эмас.

- Жаноза ва тўй маросимларида ўртача 30 киши қатнашиши мумкин.

- Барча давлат идоралари иш кунлари фақат соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият кўрсатади.

- 65 ёшдан ошган ва 20 ёшгача бўлган фуқаролар жамоат транспортидан фойдаланиши таъқиқланади. Улар жума кунидан ташқари, иш кунлари соат 10:00 дан 13:00 гача кўчада бўлиши мумкин. Жума намозига ташриф буюришга рухсат берилади. Иш кунлари комендантлик соатидан ташқари вақтда болалар ва пенсионерлар шаҳар атрофида 05:00дан 21:00гача шахсий транспортда ҳаракат қилиши мумкин.

- Уйда меҳмон кутиш, турли маросим, зиёфат, байрам тадбирлари, шу жумладан Янги йил байрамини ўтказиш тақиқланади.

- Озиқ-овқат, гўшт дўконлари, мева-сабзавот шохобчалари ва бошқа етказиб бериш билан шуғулланадиган тизимлар дам олиш кунлари ҳам фаолият юритиши мумкин.

- Кинотеатрлар фаолияти йил охиригача чекланади. Сауналар, ҳаммомлар ва кўнгилочар боғлар ёпилади.

- Болалар майдончалари ва спорт майдончаларидан фойдаланиш тақиқланади. Мамлакатдаги барча спорт тадбирлари томошабинларсиз давом эттирилади.

- Барча болалар боғчалари, тайёргарлик синфлари ва бошқа болалар таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун масофавий ўқитиш 2020 йил охиригача узайтирилмоқда.

- Касалхоналар, ўт ўчирувчилар хизмати, полиция ва дорихоналар ҳар куни чекловсиз ишлайди.

- Уйга етказиб бериш шохобчалари, кафелар ва ресторанлар ҳам комендантлик соати вақтида ишлашни давом эттиради.

- Агар бирор кишининг қўлида самолёт ёки поезд чиптаси бўлса, у аэропортга ёки темир йўл станциясига бориш учун шахсий ёки жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.

- Жамоат транспортидан фойдаланиш, савдо марказига, касалхонага, давлат идораларига кириш учун HES коди керак бўлади. Бу Туркия фуқароларига ҳам, яшаш ҳуқуқига эга бўлганларга ҳам тегишли.

- Тиббий маскаларни доимий равишда таъқиш режими, шунингдек, ижтимоий масофа ва вирусга қарши гигиена қоидалари ўз кучида қолмоқда.

- Кўчада сигарет чекиш билан боғлиқ тақиқлаш ўз кучида қолди.

Юқорида келтирилганлар таъқиқлардан келиб чиқиб, элчихона Туркияда вақтинча ёки доимий яшаётган, ўқиётган, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини ушбу чеклов чораларини ҳисобга олишни, ўз соғлигини ҳимоя қилиш чораларини кўришни, расмий ҳокимият органларининг барча талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Мавзуга оид

Нурмат Отабеков: 7 июнь куни аҳоли ораси...

Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ сўнгг...

Ўзбекистонда ўтган 11 соат ичида 275 киш...

3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сон...

Ўзбекистонда 92 кишида коронавирус қайд ...

Мамлакатимизда 26 октябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этил...

Сўнгги янгиликлар